Ўзбекистон Таэквондо (ITF) Миллий Ассоциацияси ҳақида

Ўзбекистон Таэквондо (ITF) Миллий Ассоциацияси — мамлакат ҳудудида ITF Таэквондо йўналишини ривожлантирувчи расмий ташкилот. Ассоциация 1989 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда юртимиз бўйлаб минглаб спортчи ва мутахассисларни бирлаштириб келмоқда.

  • Таэквондо ITF ни болалар, ўсмирлар ва катталар орасида оммалаштириш;

  • Республика ва халқаро мусобақалар, семинарлар ташкил этиш;

  • Малакали мураббийлар, ҳакамлар ва спортчиларни тайёрлаш;

  • Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш;

  • Ёш авлодни соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

  • Ўзбекистоннинг 14 та вилоят ва шаҳарларида расмий клублар, секциялар ва марказлар фаолият юритади. Ассоциациянинг бош офиси Тошкент шаҳрида жойлашган.