Ўзбекистон Таэквон-До ИТФ

Ўзбекистонда Таэквон-До (ИТФ)

1966 йили Таэквон-До (ИТФ) бутун дунё бўйлаб ривожлана бошлади. Айни шу йили Халқаро Таэквон-До Федерацияси (ITF) ташкил этилди. Унинг бош қароргоҳи ҳозирда Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган.

Бугунги кунда Таэквон-До (ИТФ) дунёда 135 дан ортиқ мамлакатда фаол ривожланмоқда.
???? Расмий веб-сайт: https://www.itf-tkd.org/basic-information/

Ўзбекистонда Таэквон-До (ИТФ) 1989 йилда ривожлана бошлади. СССР даврида, 1989 йил 25 ноябрда, "ПАТРИОТ" Таэквон-До ИТФ клуби ташкил этилди. Клубга А. Шубский ва Л. С. Хасанов раҳбарлик қилишди. 1991 йили Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритгач, "Лотос" клуби ташкил этилди. 1999 йилдан бошлаб ташкилотга "Ўзбекистон Республикаси Таэквон-До (ИТФ) Миллий Ассоциацияси" номи берилди. 1999–2008 йиллар мобайнида федерацияга Усманов Пулат Акрамович раҳбарлик қилди.

1991 йилгача мамлакатда тахминан 3000 нафар спортчи ушбу спорт тури билан шуғулланган, 30 га яқин секциялар фаолият юритган. Илк халқаро тоифадаги спорт усталари сифатида Ли Э., П. А. Усманов, Н. Толипов, И. Хегай ва Е. Кан Л.С.Хасанов тан олинган. Халқаро тоифадаги ҳакамлар қаторида А. О. Шубский, Ю. Ли, П.Усманов,. Л. С. Хасанов, Халилов, М. Мирзахонов, Ли Ю., Муккарамов У.. ва  З. Эргашева фаолият юритишган.

2011 йилдан буён Ўзбекистон Таэквон-До ИТФ Миллий Ассоциацияси президенти — Мастер Хасанов Лазиз Сайдивалиевич ҳисобланади.
???? Сайтдаги саҳифа: https://www.itf-tkd.org/members/

Таэквон-До — универсал спорт тури

Таэквон-До нафақат жанг санъати, балки ўз танасини бошқариш, ҳимоя қилиш, руҳ ва жисмни мустаҳкамлашнинг самарали йўли ҳисобланади. Унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • Инсон қобилиятларини кенгайтириш

  • Қабул қилиш ва ҳаракат тизимини ривожлантириш

  • Диққатни ошириш, ҳаракатлар мувофиқлигини кучайтириш

  • Ўпка ва юракда кислород айланишини яхшилаш

  • Жисмоний заиф инсонларга куч ва ишонч бериш

  • Худди шу билан бирга қатъий интизом, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматни шакллантиради

???? Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб 60 000 нафарга яқин спортчи Таэквон-До ИТФ билан шуғулланмоқда.
???? Ассоциация расмий сайти: https://www.taekwon-do.uz/


Хасанов Лазиз Сайдивалиевич ҳақида:

  • 1989 йилда Таэквон-До ИТФ билан шуғулланишни бошлаган

  • 1990 йилда “Патриот” клубига раҳбарлик қилган

  • 1991 йилда Таэквондо ВТФга ўтган, шу йили Жаҳон Чемпионатида иштирок этган, СССР Кубогини ютиб олган

  • 2000–2011 йилларда Ўзбекистон ИТФ вице-президенти

  • 2018 йилда Ўзбекистон Таэквондо ВТФ ассоциацияси президенти

  • 2011 йилдан — Ўзбекистон ИТФ Миллий Ассоциацияси президенти

Ўзбекистон Таэквон-До ИТФ натижалари (1990–2026)

Йил

Давлат

Мусобақа

Категория

Мукофотлар

1990

Канада

Жаҳон Чемпионати

Катталар

1 бронза

1992

Корея

Жаҳон Чемпионати

Катталар

1 кумуш, 1 бронза

1994

Малайзия

Жаҳон Чемпионати

Катталар

1 кумуш, 2 бронза

1996

Чехия

Жаҳон Чемпионати

Ёшлар

1 олтин, 3 кумуш, 7 бронза

1997

Россия

Жаҳон Чемпионати

Катталар

2 олтин, 1 кумуш, 3 бронза

1999

Аргентина

Жаҳон Чемпионати

Катталар

2 олтин, 1 кумуш, 9 бронза

2000

Япония

Жаҳон Чемпионати

Катталар

4 олтин, 1 кумуш, 4 бронза

2000

Корея

Жаҳон Чемпионати

Ёшлар

7 кумуш, 12 бронза

2001

Италия

Жаҳон Чемпионати

Катталар

6 кумуш, 7 бронза

2002

Қозоғистон

Жаҳон Чемпионати

Катталар

10 олтин, 2 кумуш

2003

Греция

Жаҳон Чемпионати

Катталар

1 олтин, 4 кумуш, 4 бронза

2004

Малайзия

Жаҳон Чемпионати

Ветеранлар/Ёшлар

1 олтин, 8 кумуш, 6 бронза

2006

Болгария

Жаҳон Чемпионати

Ветеранлар/Ёшлар

2 олтин, 6 кумуш, 7 бронза

2008

Ўзбекистон

Жаҳон Чемпионати

Ветеранлар/Ёшлар

12 олтин, 10 кумуш, 9 бронза

2009

Россия

Жаҳон Чемпионати

Катталар

2 кумуш, 1 бронза

2010

Беларусь

Жаҳон Чемпионати

Ветеранлар/Ёшлар

2 кумуш

2011

Корея

Жаҳон Чемпионати

Катталар

1 бронза

2012

Тожикистон

Осиё Чемпионати

Ёшлар

1 олтин, 7 кумуш, 12 бронза

2012

Эстония

Жаҳон Чемпионати

Ёшлар

7 бронза

2013

Болгария

Жаҳон Чемпионати

Катталар

4–5 ўринлар

2013

Испания

Жаҳон Чемпионати (W.A.S.C.O)

Ёшлар

16 олтин, 3 кумуш, 6 бронза

2014

Тожикистон

Жаҳон Чемпионати

Ёшлар, Ветеранлар

4 кумуш, 3 бронза

2014

Беларусь

Жаҳон Кубоги

Ёшлар ва катталар

5 олтин, 7 кумуш, 11 бронза

2015

Италия

Жаҳон Чемпионати (W.A.S.C.O)

Ёшлар, Ветеранлар

16 олтин, 5 кумуш, 6 бронза

2015

Болгария

19-Жаҳон Чемпионати

Катталар

1 кумуш, 3 бронза

2015

Беларусь

Жаҳон Кубоги

Ёшлар ва катталар

3 кумуш, 5 бронза

2015

Малайзия

Осиё очиқ чемпионати

Ёшлар ва катталар

5 олтин, 1 бронза

2016

Қозоғистон

8-Осиё Чемпионати

Ёшлар ва катталар

1 олтин, 1 кумуш, 17 бронза

2016

Италия, Линьяно

10-Жаҳон Чемпионати (W.A.S.C.O)

Болалар, ёшлар, катталар

25 олтин, 16 кумуш, 34 бронза

2017

Италия, Беллария

11-Жаҳон Чемпионати (W.A.S.C.O)

Болалар, ёшлар, катталар

26 олтин, 15 кумуш, 18 бронза

2018

Монголия

9-Осиё Чемпионати

Болалар, ёшлар, катталар

1 олтин, 1 кумуш, 3 бронза

2018

Беларусь

Жаҳон Кубоги

Ёшлар ва катталар

18 олтин, 9 кумуш, 18 бронза

2019

Малайзия

Осиё Чемпионати

Болалар, ёшлар, катталар

14 олтин, 4 кумуш, 2 бронза

2019

Болгария

Жаҳон Чемпионати

Ёшлар, катталар

1 кумуш, 2 бронза

2019

Беларусь

6-Жаҳон Кубоги

Болалар, ёшлар, катталар

16 олтин, 10 кумуш, 18 бронза

2020

Испания

12-Жаҳон Чемпионати

Барча

COVID

2021

Беларусь

Жаҳон Чемпионати

Ёшлар

2 олтин, 3 кумуш, 6 бронза

2021

Беларусь

Жаҳон Кубоги

Барча

21 олтин, 15 кумуш, 20 бронза

2022

Беларусь

Жаҳон Кубоги

Барча

4 олтин, 2 кумуш, 9 бронза

2023

Қозоғистон

Жаҳон Чемпионати

Катталар

1 бронза

2024

Тошкент

Жаҳон Кубоги

Ёшлар,катталар

93 олтин, 97 кумуш, 217 бронза

2024 Қозоғистон Осиё Кубоги Ёшлар,катталар 2 олтин,2 кумуш,2 бронза
2025 Италия XXIII Жахон Чемпионати Ёшлар,катталар 1 олтин,1 кумуш,2 бронза

 

XXIII