ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ 15–16 .11.2025
ТАЭКВОН-ДО ИТФ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ЯКУНИГА ЕТДИ
15–16 ноябрь кунлари Янги Ўзбекистон якка курашлар спорт мажмуасида Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Таэквон-До ИТФ Миллий Ассоциацияси ҳамкорлигида барча ёш тоифалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақа таэквон-до ИТФ спортининг мамлакатимизда кенг оммалашиб бораётганини кўрсатувчи муҳим спорт тадбири сифатида алоҳида аҳамият касб этди. Республиканинг барча ҳудудларидан келган 800 га яқин спортчи тул (техник комплекс) ва спарринг йўналишларида ўз маҳоратини намойиш этди.
Беллашувлар юқори рақобат муҳитида, спортчиларнинг техникаси, жисмоний тайёргарлиги ва иродаси яққол намоён бўлган ҳолда ўтди. Мусобақа давомида ҳар бир тоифадаги чиқишлар спорт жамоатчилиги ва мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди.
Умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорлар қуйидаги тартибда аниқланди:
1-ўрин — Тош вилояти
2-ўрин — Тошкент шаҳри
3-ўрин — Самарқанд вилояти









Taekwon-do.uz