ЯНГИ ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ!
ЯНГИ ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ!
01 май 2025 йил, Тошкент шаҳрида муҳим тарихий ҳужжат — Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт академияси ҳузуридаги Институт ҳамда Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди!
Бу ҳамкорлик доирасида: Таэквон-До йўналишида мураббийларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
Илмий-тадқиқот ишлари, ўқув-методик қўлланмалар яратиш
Таэквон-До бўйича маҳорат дарслари ва амалиёт машғулотлари
Таниқли мутахассислар, спортчилар ва тингловчилар ўртасида тажриба алмашинуви
Миллий спорт кадрларини тайёрлаш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар назарда тутилган!
Бу ҳамкорлик Ўзбекистонда Таэквон-До ITF ривожига хизмат қилувчи муҳим қадамлардан биридир.
Ҳужжатни томонлар номидан:
Ректор Турсуналиев Илҳомжон Аҳмадович
Ассоциация президенти Хасанов Лазиз Сайдивалиевич имзоладилар.
@itftaekwondouzb
taekwon-do.uz
#itfuzbekistan #taekwondo #sportuz #hamkorlik #memоrandum #jangsanati #uzsport #спорт

Taekwon-do.uz