Осиё Кубоги 08-13 апрель 2025

Ўзбекистон Таэквон-До (ИТФ) Миллий Ассоциацияси маълум қилади:

2025 йил 8–13 апрель кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Таэквон-До ИТФ йўналиши бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар спортчиси иштирок этмоқда.

11 апрель куниги натижаларга кўра:

1-ўрин:

  • Мадримов Адҳамжон — 92+ кг вазн тоифасида, спарринг йўналиши

  • Рашидова Севинч — 57 кг вазн тоифасида, спарринг йўналиши

 2-ўрин:

  • Комилжонова Фарангиз — спарринг йўналиши

 3-ўрин:

  • Эргашев Наврузбек — спарринг йўналиши

Қолган 6 нафар спортчиларимиз 12–13 апрель кунлари спарринг йўналишида мусобақаларда иштирок этиш учун даянгга чиқишади. Уларга омад ва зафар тилаймиз!