Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ўртасида “массоги” йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати 25-26 сентябрь  кунлари Наманган шахрининг «Пахлавон» спорт мажмуасида ўтказилади.

Чемпионатда таэквондо  ИТФнинг шахсий “массоги” ,    йўналиши бўйича ўзаро баҳслашдилар. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу мусобақада 2000 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.Ушбу нуфузли мусобакада терма жамоа аъзоларини яна бир бор кўрикдан ўтказилиб иқтидорли спортчиларни 2021 йил декабрь ойида Минск шахрида ўтказилиши режалаштирилган ХХII жаҳон чемпионатига саралаб олинади