Ўзбекистон Чемпионати 22-23.05.2021й

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида “Тул” ва “Селдефенс” йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати

22-23 май  кунлари Тошкент шахрининг «Миробод» спорт мажмуасида ўтказилади.

Чемпионатда таэквондо  ИТФнинг шахсий “Тул” , “Селдефенс”  ва жамоавий “Тул”   йўналиши бўйича ўзаро баҳслашдилар. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган ушбу мусобақада 570 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.Ушбу нуфузли мусобакада терма жамоа аъзоларини яна бир бор кўрикдан ўтказилиб иқтидорли спортчиларни 2021 йил декабрь ойида Минск шахрида ўтказилиши режалаштирилган ХХII жаҳон чемпионатига саралаб олинади.