Ўзбекистон Чемпионати 3-4 апрель 2021 йил

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида қора белбоғлар орасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

 

Мазкур чемпионат жорий йил 3-4 апрель кунлари Сурхандарё вилояти Термиз шахрининг «Алпомиш» спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.

Чемпионатда иштирокчилар таэквондо ИТФнинг массоги йўналиши бўйича ўзаро баҳслашадилар. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу мусобақада 500 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

Мамлакатимизда таэквондо ИТФни оммалаштириш, машғулот ва мусобақаларни замонавий талаблар даражасида ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш, халқаро майдонларда юксак натижалар кўрсатишга қодир истеъдодли спортчиларни селекцияси қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказиладиган мусобақадан кўзланган асосий мақсад, 2021 йил август ойида Хитойда ўтказилиши режалаштирилган ХХII жаҳон чемпионатида иштирок этувчи миллий терма жамоа таркибини яна бир бор кўрикдан ўтказиш ҳамда таркибга янги, иқтидорли спортчиларни жалб этишдан иборат.