itf@taekwon-do.uz
+998 (71) 290-22-04

Ўзбекистон Кубоги 5-6 декабрь 2020 йил

Ўзбекистон Кубоги 5-6 декабрь 2020 йил

Ўзбекистон Кубоги 5-6 декабрь 2020 йил

  • 03 Дек 2020

Спортнинг таэквондо ИТФ турининг массоги (спарринг)  йўналиши бўйича болалар,ўсмирлар ва   ёшлар ўртасида(рангли белбоғлар) 5-6 чи декабрь кунлари Тошкент шахрида Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақада 500 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Мазкур мусобақа таэквондо ИТФ бўйича профессионал равишда шуғулланаётган спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва иқтидорли спортчиларни терма жамоа учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Ғолиб ва совриндор деб топилган спортчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Эслатиб ўтамиз 25 чи ноябрь куни Жанубий Осиё минтақасида бўлиб ўтадиган “THE 12 ASEAN PARA GAMES CAMBODIA 2023” олимпиадасига Таэквондо ИТФ кирганлиги ва ушбу нуфузли мусобақага хозирдан таёргарликлар бошланди.