itf@taekwon-do.uz
+998 (71) 290-22-04

Ўзбекистон Чемпионати 15-20 август 2020 йил

Ўзбекистон Чемпионати 15-20 август 2020 йил

Ўзбекистон Чемпионати 15-20 август 2020 йил

  • 20 Авг 2020

Спортнинг таэквондо ИТФ турининг тул йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида 15-20 чи август кунлари Онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган мазкур мусобақада 500 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мазкур мусобақа таэквондо ИТФ бўйича профессионал равишда шуғулланаётган спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва иқтидорли спортчиларни терма жамоа учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Ғолиб ва совриндор деб топилган спортчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу мусобақада энг юқори балл олган (В.Ли)спортчимизга ва энг яхши хакам Д.Пак ва Р.Тўйчиевларга Ўзбекистон Таэквондо ИТФ Миллий Ассоциация рахбари Л.С.Хасанов ва вице-президенти С.Камалов томонидан эсдалик совғаси топширилди.
Ушбу мусобада ўрин олган кўпгина спортчиларимиз 29-30 август кунлари Америкада бўлиб ўтадиган онлайн ҳалқаро туринирда иштирок этишади.


Умум жамоа хисобида


Тошкент шахри 1 чи ўрин
Бухоро вилояти 2 чи ўрин
Тошкент вилояти 3 чи ўрин
Сирдарё вилояти 4 чи ўрин