Ўзбекистон Кубоги 21-23 ноябр 2019 йил

Бугун пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди.
Йилнинг мамлакат миқёсидаги сўнгги нуфузли мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 1430 нафар спотчи даянга чиқмоқда. 

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.