Чемпионат Узбекистана 20-21 февраля 2021 года

Аввал хабар берганимиздек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида рангли белбоғлилар орасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.Мазкур чемпионат 20-21 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилди. Чемпионатда 1100 нафардан ортиқ спортчилар таэквондо ИТФнинг массоги йўналиши бўйича ўзаро баҳслашдилар.Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида натижалар қуйидагича:

1-ўрин. Тошкент вилояти;

2-ўрин. Тошкент шаҳри;

3-ўрин. Бухоро вилояти.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, 2021 йил 14-22 август кунлари Хитойда ўтказилиши режалаштирилган ХХII жаҳон чемпионатида иштирок этувчи миллий терма жамоа таркибини яна бир бор кўрикдан ўтказиш ҳамда таркибга янги, иқтидорли спортчиларни жалб этишдан иборат бўлди.