ЎЗБЕКИСТОН ТАЭКВОН-ДО (ИТФ) МИЛЛИЙ АССОЦИАЦИЯСИ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

2021 йил 06 январ куни Тошкент шаҳрининг  Миробод туманида жойлашган “Daniel Hil Hotel” конференц залида  Ўзбекистон Республикаси  Таэквон –До (ИТФ) Миллий Ассоциациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда қуйидаги масалалар кўрилди :

 1.  Ассоциациянинг  амалга оширилган ишлари юзасидан  раҳбарият ва вилоят бўлими раҳбарларининг  5 йиллик  ҳисоботлари тингланди.

 2.  Ўзбекистон Таэквон –До (ИТФ) Миллий Ассоциациясининг президенти Хасанов Лазиз Сайдивалиевич ушбу лавозимга  бир овоздан қайта сайланди.  Вилоят бўлими раҳбарлари ва вице - президентлар хам  5 йил муддатга қайта сайланди.

 3.  Ассоциациянинг 2021 йилда режалаштирилган ишлари билан таништирилди ва   бу борада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга кўрсатмалар берилди.