ЮКСАК ШАРАФ МУБОРАК БЎЛСИН

Таэквондочимизнинг ютуғлари 

ЮКСАК ШАРАФ МУБОРАК БЎЛСИН
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил  этилган “Ёшлар Парламенти“га Республика  махсус комиссияси ва Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши тавсиясига биноан Сенат ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзолиги сафига Нодирабегим Рахмонова Нуъмон қизи тайинланди.
Нодирабегим 1998 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган.
▫️ Оксфорд Броокес университети Молия менеджменти 2 - босқич талабаси
▫️Республика ва Халқаро фан олимпиадалари ғолиби
▫️“Қизиқарли физика“, “Навоий асарларидаги астраномик қарашлар“ китоблари муаллифи.
▫️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Дипломат Мун  Халқаро анжумани “Тhe most active diplomat“ йўналиши ғолиби
▫️ Чехиянинг Прага шаҳрида нашр этилган илмий иш муаллифи.
▫️Москва шаҳрида ўтказилган ИВ  Cambridge Халқаро фан олимпиадаси ғолиби.
▫️Республика ва Халқаро миқёсда ўтказилган конференциялар иштирокчиси, 10 дан ортиқ илмий иш ва тезислар муаллифи.
▫️Таэквон-до ИТФ бўйича I дан қора белбоғ соҳиби. 
♦️Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик Партияси аъзоси